Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Ташаббус-2019" кўрик-танловига марҳамат!

Жорий йилнинг 8 июнь (шанба) куни Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий истироҳат боғида (соат 10:00-17:00 гача) “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтади. Бу йилги кўрик-танлов илк бора халқ сайли сифатида ташкил этилади ва унда танловнинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар республика босқичига йўлланма олиш учун қуйидаги номинациялар бўйича беллашади.

"Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори"

"Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори"

"Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори"

"Йилнинг энг яхши фермери"

"Йилнинг энг яхши ҳунарманди"

Шунингдек, кўрик-танловга "Энг яхши тадбиркор аёл", "Энг яхши инновацион лойиҳа", "Ёшларга энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор", "Энг яхши оилавий бизнес соҳиби", "Энг яхши экспортчи", "Йилнинг энг яхши маҳсулоти" каби қўшимча номинациялар ҳам киритилган.

Танлов билан боғлиқ маълумотлар учун Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси (Алишер Навоий кўчаси 58-уй)нинг 233-04-00,  210-11-01 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. 

Ташаббускорлар танловига марҳамат!

САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ ВИЛОЯТ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ.