Ташқи ишлар вазирлиги Самарқандда ўтказиладиган афғонлараро учрашув юзасидан баёнот билан чиқди

Ўзбекистон Дохадаги афғонлараро конференция қарорини ва унинг иштирокчилари томонидан қабул қилинган Тинчлик тўғрисидаги қўшма резолюцияни қўллаб қувватлайди.

Ўзбекистон томони инклюзив афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқанд шаҳрида ўтказиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлаган ва бўлажак музокаралар муваффақиятли бўлишига умид билдирган.

“Самарқанд учрашуви ўтказилишининг аниқ вақти афғонлараро музокараларнинг барча иштирокчилари билан келишилганидан сўнг эълон қилинади”, - дейилади ТИВ расмий баёнотида.

Хабарда Ўзбекистон томони Афғонистондаги сиёсий жараён фақат афғон халқи ва унинг раҳбарлигида амалга оширилиши зарурлиги тўғрисидаги ўзининг принципиал мавқеини тасдиқлаши қўшимча қилинган.