Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия Федерациясида ишлаётган юртдошларимизни огоҳликка чақирди
- 10.03.2023 17:22
- 154
- Ўзбекистон
Қайд этилишича, сўнгги вақтларда Россия Федерациясида ишлаётган меҳнат мигрантлари орасида банк хизматлари билан боғлиқ турли фирибгарликларга дуч келиш ҳолатлари юз бермоқда.
Хусусан, қариндошларига пул ўтказиш мақсадида мобил иловадан фойдаланиш жараёнида меҳнат мигранти ҳисоб рақамидан пул ечиб олиш ёки унинг номига юқори фоизли кредитлар расмийлаштириш каби муаммолар учрамоқда.
Ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қатор суриштирув ишлари бошланган.
Шу муносабат билан, юртдошларимиздан банк хизматларидан, хусусан, пул ўтказиш тизимларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишни, шахсий маълумотларни ҳеч кимга маълум қилмасликни сўралган.
Агентлик Россиядаги ўзбекистонликларни норасмий курьерлик хизматларига ишонмасликка, шунингдек, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларни турли даъватларга берилмасликка чақирганди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 51 дақиқа аввал
- Долзарб