Оғир аҳволда қолган юртдошимиз Ватанга қайтарилди
- 01.06.2022 14:18
- 173
- Хориж
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига Ленинград областида вақтинча яшаб, қонуний тарзда меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошимиз Ш.Х. оғир аҳволга тушиб қолгани сабабли Ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, фуқаро Россияга 2019 йилнинг январь ойида қонуний йўллар билан келган. Барча керакли ҳужжатлар асосида қурилиш компаниясида меҳнат фаолиятини олиб борган.
Жорий йилнинг 8 апрель куни иш жойида бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тан жароҳати олган ва узоқ муддатга меҳнатга яроқсиз бўлиб қолган.
Ваколатхона ходимларининг амалий ёрдами билан Ш.Х. 30 май куни Ватанга қайтарилди.
Теглар:
ташқи меҳнат миграцияси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа