Россиядан яна 17 нафар мураккаб вазиятда қолган фуқаролар олиб келинди
- 25.09.2020 09:30
- 62
- Ўзбекистон
Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Халқаро миграция ташкилоти билан келишувга мувофиқ, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридан 7 нафар қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз чартер рейс орқали мамлакатимизга олиб келингани ҳақида хабар берилган эди.
Бугун ана шундай тоифадаги фуқаролардан яна 17 нафари Москва шаҳридан чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти ва мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси кўмагида олиб келинган юртдошларимиз асосан касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар тоифасига киради.
Теглар:
ташқи меҳнат миграцияси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа