Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги: 10 ой давомида хорижда вафот этган 361 нафар фуқаро жасади олиб келинган
- 10.11.2021 22:40
- 51
- Ўзбекистон
Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Хабарга кўра, агентлик томонидан ўтган 10 ой давомида хорижда меҳнат қилаётган 408 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар юртимизга қайтарилган. Хорижда вафот этган 361 нафар кишининг эса жасадлари олиб келинган.
Шунингдек, агентлик хорижда ёрдамга муҳтож фуқароларга ёрдам кўрсатилганини маълум қилар экан, 7 минг 992 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 288 минг 352 нафарига маслаҳат хизматлари, 6 минг 194 нафарига ижтимоий ёрдам, 10 минг 951 нафарига моддий ёрдам кўрсатилганини санаб ўтган.
Теглар:
ташқи меҳнат миграцияси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа