Кореяга кетиш учун тест имтиҳонида бошқа фуқаро ўрнига кирмоқчи бўлган шахс қўлга тушди
- 14.03.2023 17:03
- 76
- Ўзбекистон
EPS-Topik тест имтиҳонида бошқа фуқаро ўрнига кирмоқчи бўлган шахс ушланди.
Маълум қилинишича, Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган EPS-Topik тестида имтиҳон тартибларига риоя қилмасликнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирилганига қарамай, рўйхатдан ўтган фуқаро O.O. ўрнига бошқа фуқаро киришга уринган вақтида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан ушлаб қолинди.
Ушбу ҳолат баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 2 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлиши ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирган.
Имтиҳон жараёнида барча тартиб-қоидаларга риоя қилиш лозим.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа