Тель-Авив марказида отишма содир бўлди, қурбонлар ва ярадорлар бор
- 08.04.2022 11:15
- 78
- Хориж
Исроиль пойтахти Тель-Авив шаҳрида отишмада камида 2 киши ҳалок бўлган, 15 га яқин киши яраланган, баъзиларининг аҳволи оғир.
Ҳужум Тель-Авивнинг марказий қисмидаги бар ва ресторанлар жойлашган Дизенгоф кўчасида бир вақтнинг ўзида бир нечта жойда содир этилган.
Полиция теракт версиясини кўриб чиқмоқда. Мамлакат бош вазири Исроил мудофаа кучлари штаб-квартирасига етиб келди. Маҳаллий матбуот хабар беришича, бир террорчи ўлдирилган, яна икки нафари яширинган. Ҳужум қилганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум, баъзи маълумотларга кўра, отишмалар тўхтамаган. Жиноятчиларни қўлга олиш операциясида 1000 нафар аскар ва полициячи иштирок этмоқда.
Исроилда 22-29 март кунлари 3 та теракт оқибатида 11 киши ҳалок бўлган эди. ДЕАШ (ИШИД) террорчилик ташкилоти учта ҳужумдан иккитаси учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа