Тоғли Қорабоғ халқаро ҳамжамиятни уларнинг мустақиллигини тан олишга чақирди
- 04.10.2020 21:05
- 259
- Хориж
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасининг ташқи ишлар вазирлиги юзага келган қалтис вазият сабабли халқаро ҳамжамиятни Қорабоғ мустақиллигини тан олишга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.
“Биз халқаро ҳамжамиятни Арцах (Қорабоғнинг бошқа номи) фуқароларини яшаш ва тинч-осуда ривожланиш ҳуқуқларини таъминлаш учун Арцах республикаси мустақиллигини тан олишга чақирамиз. Ҳозирги шароитда Арцахнинг халқаро миқёсда тан олиниши минтақада тинчлик ва хавфсизлик тикланишини ягона самарали йўли”, дейилган вазирлик мурожатида.
Шу билан бирга тан олинмаган республика ташқи ишлар вазирлиги, Озарбайжон-Туркия қуролли тузилмалари шаҳарлар, қишлоқлар ва фуқаролик объектларини мақсадли ўққа тутаётганини, тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар борлигини қўшимча қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа