Тожикистонга кетаётганда чегарадан маҳсулотларни қанча миқдорда олиб ўтиш мумкин?

Жисмоний шахслар 3 000 АҚШ долларигача қийматидаги товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан олиб чиқиши мумкин. Шунингдек, айрим турдаги товарлар учун олиб чиқишнинг қуйидаги меъёрлари тасдиқланди:

  • гуруч 3 кг,
  • нон маҳсулотлари 5 кг,
  • гўшт ва гўшт маҳсулотлари 2 кг,
  • шакар 2 кг,
  • ўсимлик ёғи 2 кг,
  • янги мевасабзавот ва маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва мевалар – 40 кг гача,
  • Алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво 2 литргача,
  • барча турдаги тамаки маҳсулотлари 10 қутигача,
  • атир ва атирсимон суюқликлар 3 донагача,
  • қимматбаҳо метал ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари 65 граммгача.

Маълумот учун: Жорий йилнинг 1 мартидан 1 апрелигача “Жартепа” автомобиль ўтказиш пункти орқали мамлакатимизга киришда 18 минг нафардан, чиқишда 29 мингдан ортиқ фуқаролар чегарани кесиб ўтишган. Ушбу давр мобайнида жами 1 400 дан ортиқ автотранспорт воситалари ҳаракатланган.