Томорқа: Бирида - яхши, бирида - акси

Айни пайтдаги мураккаб вазиятда ҳар бир томорқа ер эгасининг экин майдонларидан самарали фойдаланиши эртага юртимизда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигининг олдини олади. Буни биров тўғри англаяпти, бошқаси эса йўқ.

Аҳолининг томорқаларидан фойдаланиш, иш билан бандлиги, камбағал ва эҳтиёжманд оилалар, коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин тартиб-қоидаларига қай даражада амал қилинаётганлигини ўрганаётган 58-Жозмон сайлов округидан вилоят Кенгашига сайланган депутат М.Ихтиёров бу ҳолатларга гувоҳ бўлди.

Жумладан, Савғон маҳалласида яшовчи Ўктам Усмонов 12 сотихлик томорқасидан омилкорлик билан фойдаланиб келаётганлиги, у ҳовлисида мевали дарахтлар билан бирга картошка, сабзи, далага экиш учун булғор қалампири кўчати етиштирмоқда.

Афсуски, шу ерлик Ҳабиб Расулов ихтиёридаги 15 сотихлик томорқани хор қилиб қўйибди. Аллақачон ер етилган бўлса-да ҳали ҳеч нарса экилмаган.

Депутат дарҳол Савғон маҳалла раиси билан бирга унинг томорқа ерини ҳайдатиш, зарур кўчатлар етказиб бериш чораларини кўрди. Гап фақат Ҳ.Расуловнинг бу кўмакни тўғри англаб, кўчатларни сифатли ўтқазиш ва парвариш қилишида.