«Тонировка» масаласида янгилик бор
- 31.07.2019 08:17
- 1759
- Долзарб
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов 30 июль куни оммавий ахборот воситалари ва давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган селектор йиғилишида бу ҳақда ҳам сўз юритди.
- Қабул қилинаётган қарорлар, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга аҳоли ўз муносабатини билдирмоқда, халқда эътироз уйғотган, улар қабул қилмаган тартиб-қоидаларни ўзгартиришга тўғри келмоқда, - деди А.Арипов.
Бу ҳақда гапирганда Бош вазир автомобилларнинг кундуз куни чироқ ёқиб юриши ҳақидаги қоидани эслади ва аҳоли, жамоатчилик фикри инобатга олинган ҳолда тартиб ўзгартирилганини маълум қилди.
Шунингдек Бош вазир кейинги пайтда кўп муҳокама этилган автомобиллар ойналарини тонировка қилиш масаласида Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилгани ва халқимизни хурсанд қиладиган ижобий ўзгариш борлигини қайд этди, деб хабар бермоқда Zarnews.uz мухбири.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 37 дақиқа аввал
- Долзарб