Тўртинчи ташаббус ёшларни китоблар атрофида бирлаштирди

Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ёшларни китобга бўлган муҳаббатини ошириш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Боғи Чинор ва Алишер Навоий номли маҳаллаларида жойлашган 7- ва 8-умумий таълим мактабларида тарғибот тадбири ташкил этди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус бўйича ўтказилган китобхонлик кечасида дастлаб ўқувчилар бир асар тафсилоти бўйича мунозарага киришди. Сўнгра “Мен севган шеър” мавзусида Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур ғазаллари, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф шеърларини ёддан айтишди.

Тадбир якунида "Китоб - содиқ дўст" шиори остида китоблар ярмаркаси бўлиб ўтди.