Тошкент аэропортида Iphone 11 Pro Max телефонларини олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро С.И.нинг юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган, деб хабар бермоқда ДБҚнинг матбуот хизмати.

Текширув натижасида унинг юклари орасидан божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган  ва декларацияда кўрсатилмаган 19 дона iPhone 11 Pro Max русумли телефонлар борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.