Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалида Ерасмус+ дастурининг янги лойиҳаси бошланди
Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалига 20 май куни Ерасмус+ дастурининг BioEcoUz (Ўзбекистонда барқарор биоиқтисодиёт бўйича янги магистрлик ўқув дастури) лойиҳаси доирасида бажарилган ва амалга оширилаётган жараёнлар билан танишиш мақсадида Ўзбекистондаги Ерасмус+ миллий офиси (НЕО) эксперти Қудратхон Баҳодиров келди.
Учрашувда лойиҳани амалга ошириш жараёни, унинг ютуқлари ва юзага келадиган муаммолари тўғрисида муҳокама олиб борилди.
- Лойиҳа Латвия, Литва, Финландия, Ўзбекистон олий таълим муассасалари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосий мақсади магистратура бўйича янги био-иқтисодиётга оид инновацион ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, - деди ТошДАУ Самарқанд филиали директори Шавкат Ҳасанов. – Шунингдек, Ўзбекистоннинг тўртта олий таълим муассасаларида мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ўсишини қўллаб-қувватловчи таркиб яратиш ва тақдим этиш бўйича маҳорат ва кўникмалар даражасини ошириш, Европа Иттифоқининг муваффақиятли тажрибалари билан ўртоқлашиш, шу билан Ўзбекистон маҳаллий био-иқтисодиёт соҳаларини жойлаштиришни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Учрашувда эскперт лойиҳани сифатли амалга оширишга кўмаклашишга келишди.
Ўзбекистонда барқарор ва инклюзив ижтимоий-иқтисодий ўсишни ривожлантиришга ҳисса қўшиши кутилаётган мазкур лойиҳа 2021 йил 15 январда ўз фаолиятини бошлаган.
Тошкент давлат аграр университети
Самарқанд филиали ахборот хизмати.