Тошкент ва барча ҳудудларнинг марказий кўчаларида «Конституция кўчаси» ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан ҳудудларнинг марказий кўчаларида “Конституция кўчаси” ташкил этилади.
Тадбир доирасида:
- фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида тегишли давлат ташкилотлари томонидан “Конституция бурчаклари” ташкил этилади;
- таниқли санъаткорлар иштирокида концерт, кўнгилочар-маданий ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади;
- совринли викториналар ўтказилади;
- сайёр қабуллар ташкил этилади.
Тошкент шаҳридаги тадбир “Сайилгоҳ” кўчасида 2025 йилнинг 5 декабрь куни соат 11:00 да бошланади.
Барча юртдошларимизни “Конституция кўчаси”да ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этишга чорлаймиз!