Тошкент вилоятида ушланган айиқ табиатга қўйиб юборилди
1 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри Дукент қўрғонида жойлашган аҳоли яшаш пунктида айиқ юрганлиги ҳақидаги видео хабар тарқатилган эди.
Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИББ 2-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари ва ИИБ томонидан айиқ ушланиб, хавфсиз жойга жойлаштирилган.
Давлат экология қўмитаси, Falcon hunting solutions ва Тошкент ҳайвонот боғи ходимлари томонидан айиққа тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилиб, у ёввойи табиатга қўйиб юборилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу йил эрта баҳорда тоғда олча, олма ва шунга ўхшаш меваларни совуқ уриб кетганлиги сабабли айиқ озуқа излаб, аҳоли яшаш жойларигача тушиб келган.