Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Кеча Алишер Навоий номидаги Кино саройида «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросими ўтказилди.

Унда таниқли юлдузлар, хорижий делегациялар, ОАВ вакиллари ҳамда киноихлосмандлари иштирок этишди. Тадбир аввалида анъанага мувофиқ машҳурлар учун «қизил йўлак» ташкил этилди.

Очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Президентининг табригини ўқиб эшиттирди ва барчани Тошкент халқаро кинофестивали очилиши билан қутлади.

Маросим давомида кинофестиваль байроғи юқорига кўтарилиб, «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали очиқ, деб эълон қилинди. Шунингдек, таниқли меҳмонлар Филипп Киркоров ва Сердар Ортач томонидан қўшиқлар ижро қилинди. Миллий куй ва рақсларга бой ўтган очилиш маросими барчада илиқ таассурот қолдирди.

Тошкент халқаро кинофестивали 3 октябргача давом этади.