Тошкентда аёл ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди

Жорий йилнинг 28 июль куни тахминан соат 12:35 да Тошкент шаҳар Бектемир туманида 43 ёшли Нозимахон К. “Қўйлиқ” бозори яқинидаги кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Уни туман ИИО ФМБ ходимлари қутқариб қолган.

Аёлнинг сўзларига кўра, у алкоголли ичимлик истеъмол қилган ва ўзининг ҳаракатларига тўла жавоб бера олмаган. Ҳозирда психологлар аёл билан ишламоқда.