Тошпўлат Раҳматуллаев "Йилнинг энг фаол журналисти" танлови ғолиби

Пойтахтимизда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг фаол журналисти“ республика ижодий танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда тажрибали журналист, «Nuz.uz» сайти мухбири Тошпўлат Раҳматуллаев “Йилнинг энг фаол журналисти” республика ижодий танловининг ғолиби деб топилди.
Яна бир ҳамкасбимиз - “Булунғур ҳаёти” газетаси мухбири Холбой Қосимов мазкур танловнинг совриндори бўлди.
Ҳамкасбларимизни ушбу ютуқ билан қутлаймиз.