Тойлоқда INFOLIB UZBEKISTAN – 2025: Китоб ва маърифат байрами

Тойлоқ туманида  “INFOLIB UZBEKISTAN – 2025” XIV Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, “V Ёш кутубхоначилар форуми” ҳамда тойлоқлик ижодкор Жамол Сирожиддин (Хумий) хотирасига бағишланган кеча ва шоирнинг “Эй, дил, сенга не керак?” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Беҳзод Раҳматуллаев, ёзувчи ва шоир Фармон Тошев, халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти раҳбари Саидаҳмад Усмонов иштирок этиб, китобхонликнинг жамиятдаги ўрни, ёшларни маънавий тарбиялашдаги аҳамияти ва Жамол Сирожиддинов ижоди ҳақида сўз юритди.

Турли корхона-ташкилот раҳбарлари туман ахборот-кутубхона марказига китоблар совға қилди.