Тойлоқда қарздор ота фарзанди учун бир йўла 90 миллион сўм тўлаб берди

Фуқаролик ишлари Тайлоқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Ш.У.дан ундирувчи Ш.Қ.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

Бюронинг Тайлоқ туман бўлими давлат ижрочиси Фируз Камаровга кўра, мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мобайнида олиб борилган кейинги тушунтиришлар ўз самарасини берган. Қарздор фарзанди учун бир йўла 90 миллион 420 минг сўм алимент пулини тўлаб берган.