Тойлоқда суғурта маблағларини талон-торож қилган марказ бошлиғи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Тойлоқ тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда “К.С.” АЖнинг Тойлоқ тумани суғурта маркази бошлиғи Б.М. ўзига ишониб топширилган жами 101,1 миллион сўмлик суғурта полиси пулларини кирим қилмасдан, бу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.