Тойлоқда Тадбиркорлар маслаҳат кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда иқтисод фанлари доктори,  профессор Нозир Ибрагимов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Акмал Аҳмедов, Республика Марказий банк вакили Азиз Мардиев, вилоят ва туман миқёсидаги масъул раҳбарлар, тадбиркорлар ҳамда саноат соҳаси вакиллари иштирок этди.

Аввало, йиғилиш иштирокчилари “Далер Мед-Сервис” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Корхона раҳбари тиббиёт ва туризм соҳасида эришилаётган натижалар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган янги лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Тумандаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш, янги лойиҳаларни жойлаштириш, кадастр ва қурилиш соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар илгари сурилди.

Учрашувда тадбиркорлар ўз фаолияти давомида дуч келаётган муаммолар ҳақида фикр билдириб, уларнинг ечимлари юзасидан таклифлар беришди.