Тойлоқда хотинига тазйиқ ўтказиб келган эр жазога тортилди

Тойлоқ туманида яшовчи фуқаро М.М.нинг турмуш ўртоғи З.Х. томонидан мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётгани тўғрисидаги мурожаатномасига асосан 2020 йил 22 май куни фуқаро М.М.га бир ойлик мухлат билан Тойлоқ тумани ИИБ томонидан "Ҳимоя ордери" берилган эди.

З.Х. белгиланган чекловларни бузиб, турмуш ўртоғига нисбатан зўравонликни давом эттирганлиги учун унга нисбатан ҳужжатлар тўпланиб, Тойлоқ тумани маъмурий ишлар бўйича судига тақдим этилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, 12 июнь куни суд томонидан фуқаро З.Х.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.