Тойлоқлик фуқаро табиатга зиён келтиргани учун жаримага тортилди
- 03.05.2021 11:48
- 173
- Самарқанд
30 апрель куни Тойлоқ туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси давлат инспекторлари томонидан туман ҳудудида рейд ўтказилди.
Рейд кузатувлари жараёнида “Тепақишлоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро А.З. ҳар хил турдаги қаттиқ ва маиший чиқиндилар ва ўсимлик қолдиқларини маҳалланинг белгиланмаган ерига тўплаб, ёқиб аланга олдирилганлик ҳолати аниқланди.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.З.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 735 минг сўм жарима белгиланди.