Тойлоқнинг ишбилармон аёли аниқланди

O'zLiDeP Тойлоқ кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл – 2021” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур танловда ҳунарманд ва ишбилармон хотин-қизлар ўз кўргазмалари билан иштирок этди.
“Ҳунармандлар маркази”да ўтказилган тақдирлаш маросимида қўли гул ҳунарманд аёл Наврўза Ҳасанова инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиб, ишчи ўринларини яратган тадбиркор сифатида эътироф этилди ва ғолиб бўлди.
Шунингдек, Гулноза Исломова ҳамда Нодира Ҳақбердиевалар 2-ўринни, Самара Мирсолиева 3-ўрин соҳиби деб топилди.