Toyota Япониядаги барча заводларни 1 мартдан тўхтатади
Япония автомобиль ишлаб чиқарувчиси Toyota Motor Corp эртага, 1 март куни етказиб берувчилардан бирида компьютер тизимидаги муаммолар туфайли мамлакатдаги барча 14 та завод ишини тўхтатади, дейилади компания хабарида.
Қанча корхона ёпиқ қолиши ҳозирча маълум эмас, чунки Toyota муаммони таҳлил қилмоқда, деди компания вакили. Toyota етказиб берувчи номи ва компьютер тизими билан боғлиқ муаммонинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида ойдинлик киритмади.
Япония заводлари Toyota компаниясининг йиллик ишлаб чиқаришининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Уларнинг ишини тўхтатиб қўйилгани аллақачон яримўтказгичлар глобал тақчиллигининг салбий оқибатларига дуч келган компания қийинчиликларини янада кучайтирмоқда, деб ёзади MarketWatch.
Toyota акциялари йил бошидан буён 1,6 фоизга ошди.