Трампга иккинчи марта суиқасд уюштирилди, тафсилотлар
- 16.09.2024 16:19
- 112
- Хориж
Кеча маҳаллий вақт билан 14:00 да Трампнинг сайловолди ташвиқоти у яқин бўлган голф-клуб яқинида ўқ узилгани, бироқ сиёсатчига зарар етмаганини маълум қилди.
Кейинчалик Трамп турган жой яқинидаги отишма сиёсатга алоқадор эмаслиги айтилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Флоридада отишма уюштирган киши Трамга ҳужум қилишни режалаштиргани маълум бўлди.
Гумонланувчи сиёсатчидан 270-450 метр узоқликдаги голф клуби яқинидаги буталар орасига яширинган. Ҳужумчини махфий хизмат ходимлари пайқаб қолишган ва унга қарата ўт очишган. Эркак нарсаларини ташлаб машинада қочишга уринган, бироқ у ушланган. Отишма содир бўлган жойда оптик нишонга эга АК-47 автомати, иккита рюкзак ва камера топилган.
Отишма содир этган шахс махфий хизмат ходими эканлиги тахмин қилинмоқда.
Байден Трамп хавфсизлигини таъминлаш учун барча ресурслардан фойдаланишни буюрган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!