Трамп муҳожирлар учун концлагер қураётгани хабар қилинди. Швецияда Қуръонни намойишкорона ёққан одам отиб кетилди. Зеленский уруш қачон тугашини айтди
🔹 АҚШ президенти Гуантанамо базасида ноқонуний муҳожирлар учун лагер тайёрлашни буюрди. Унинг янги фармонига кўра, у ерда 30 мингга яқин одам жойлаштирилиши мумкин.
🔹 Стокгольмда ироқлик 38 ёшли эркак ўқ жароҳатлари билан топилди. Швеция матбуотига кўра, у воқеа жойида вафот этган. ОАВ хабар беришича, ўлдирилган эркак Қуръон варақларини намойишкорона ёқиши билан танилган. У бугун судда нафрат қўзғатганликда айбланиши керак эди.
🔹 Исроилда БМТнинг Фаластинлик Қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қонун кучга кирди. Қонун агентликнинг Исроилдаги иши расман якунланганини билдиради. Бу минтақадаги фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатишга таъсир қилиши мумкин.
🔹 Куба АҚШнинг муҳожирларни Гуантанамодаги ҳарбий базага жойлаштириш қарорига қарши чиқди.
🔹 Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш жараёни бугун анклавнинг бир қанча ҳудудларида давом этган. Алмашиш доирасида саккиз нафар гаровга олинган: уч нафар исроиллик ва беш нафар Таиланд фуқароси озод қилинади. Бунга жавобан Исроил 110 фаластинлик маҳбусни озод қилади.
🔹 Сербия президенти Александр Вучич 29 январь куни ҳибсга олинган аксилҳукумат намойишларининг 13 иштирокчисини афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Уларни озод қилиш табиий офат учун жавобгар шахсларни жавобгарликка тортиш билан бирга намойишчиларнинг асосий талабларидан бири эди.
🔹 2021 йил январда Капитолийга бостириб киришдан кейин АҚШ президенти Доналд Трампнинг Facebook» ва «Instagram»даги саҳифалари блоклагани учун «Meta» корпорациясидан товон пули - 22 миллион доллар президент кутубхонаси фондига, қолгани эса суд харажатларига йўналтирилади.
🔹 Россиянинг Украинага қарши уруши адолатли тинчликка эришиш мумкин бўлганда тугайди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский айтди. Украина президентининг фикрича, тинчликнинг дастлабки шарти Россиянинг барча ҳаракатлари учун адолатли жавобгарликдир. Қачонки бунга эришилса, уруш тугайди”, дея қўшимча қилди давлат раҳбари.
🔹 Аҳмад ал-Шара Сурия президенти деб эълон қилинди. У ўтиш даврида Сурия президенти вазифасини бажарувчи бўлади.
🔹 Суриянинг янги расмийлари Россиядан мамлакатнинг собиқ президенти Башар Асадни қайтаришни талаб қилишди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу маълумотни изоҳлашдан бош тортди.