Трамп сайловларда ғалаба қозонса, қандай қилиб Украина можаросини бир кунда ҳал қилишини айтди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида Украина можаросини 24 соат ичида тугатиш режасини тушунтирди.
"Биласизми, мен Путин билан жуда яхши муносабатдаман. Мен унга: "Сен буни бартараф қилишинг керак", деган бўлардим. Зеленскийга: "Буни ҳал қилишинг керак" дердим. Биттасига бир талай пул олишини, бошқасига пул олмаслигини айтган бўлардим. Мен 24 соат ичида келишувга эришган бўлардим”, деб тушунтирган собиқ президент.
Трамп таъкидлаганидек, Украина можароси "ҳеч қачон содир бўлмаслиги керак эди". У Россия ва Украина ўртасидаги тўқнашувларнинг ҳалокатли хусусиятига ишора қилиб, уларни зудлик билан тўхтатишни ўз вазифаси деб билишини қўшимча қилади.
"Ҳозир сизда юз минглаб қурбонлар, кўплаб вайрон бўлган шаҳарлар бор. Мен билмадим, сиз ракета ҳужумларига учраган шаҳарларни кўрганмисиз. Бу жуда даҳшатли", - дея хулоса қилган Трамп.