Туристик-экскурсия хизматлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилганми?
Туристик-экскурсия хизматлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208-моддасига асосан қўшилган қиймат солиғидан озод этилган. Хўш, туристик-экскурсия хизматлари нималардан иборат? Туристик-экскурсия хизматлари жумласига сафар таркибида назарда тутилган туристик хизматлар кўрсатиш учун йўлланманинг (ваучернинг) қийматига киритилган барча туристик-экскурсия хизматлари киради. Барча туристик-экскурсия хизматлари туристик хизматлар кўрсатиш шартномасида белгиланган транспортда хизмат кўрсатишдан, яшаб туришга, овқатланишга доир хизматлардан, экскурсия хизмати, маданий, спорт дастурларини ташкил этиш хизматлари ва бошқа хизматлардан иборат бўлади.