Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркия Авлиё София ибодатхонасини масжидга айлантириш қарорини қабул қилди

Туркия Давлат кенгаши бир овоздан Авлиё София ибодатхонасини масжидга айлантириш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда Lenta.ru нашри туркиялик журналист Рагип Сойлу тақдим этган маълумотга таяниб хабар берди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, қабул қилинган қарор ҳақида 10 июль куни расман эълон қилинади. Журналистнинг аниқлик киритишича, Туркия мухолифати ҳам мазкур қарорга қарши чиқиш ниятида эмас.

5 июнь куни Туркия Президенти Ражап Таййип Эрдўған Авлиё София ибодатхонасини расман масжид мақоми берилишига тайёрлаш кўрсатмасини берган эди. 2 июль куни Туркия Олий суди, Истанбулдаги Авлиё София ибодатхонаси мақоми мамлакат президенти буйруғига биноан ўзгартирилиши мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилди.

София ибодатхонаси VI асрда император Юстиниан топшириғига биноан барпо этилган. Турклар Константинополни (Истанбул) қўлга киритганларидан сўнг у масжидга айлантирилган. Туркия Президенти Отатурк 1935 йилда иншоотга музей мақомини берган.