Туркиялик инвестор иштирокида Самарқандда сайёҳлик мажмуаси қурилиши мумкин
Истанбул шаҳрида туркиялик йирик тадбиркор Рашид Хон Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари билан учрашувда бу бўйича музокара ўтказган.
Учрашувда мамлакатимизга хорижий сармояларни жалб қилиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА.
Турк тадбиркорига Ўзбекистонда хорижий инвестор учун ишбилармонлик муҳити, логистика ва бошқа имкониятлар тўғрисида батафсил маълумот берилган. Мамлакатимизда саноат, транспорт, энергетика, туризм ва "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган йирик инвестициявий лойиҳалар таъкидланган.
Учрашув якунида томонлар Самарқанд вилоятида сайёҳлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш истиқболларини ўрганиш тўғрисида келишиб олинган.