Уч ака-ука ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди
- 25.01.2020 20:36
- 294
- Ҳодиса
Жиззах вилояти Шарроф Рашидов туманидаги Зиёкор маҳалласида уч нафар ака-ука ва уларнинг онаси ис газидан заҳарланди. Фожиа оқибатида болалар вафот этишган, она реанимация бўлимида қолмоқда.
ССВ жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевнинг маълум қилишича, бахтсиз ҳодиса бугун, 25 январь куни тонгда, соат 5:10 лар атрофида рўй берган.
Вафот этган болалар - 8, 12 ва 14 ёшда. Уларнинг ҳаммаси ўғил болалар, онаси - 37 ёшли С.А. ҳозир реанимация бўлимида. Шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда.
Таъкидланишича, мазкур ҳодиса юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларнинг барчаси ҳам тўғри эмас. Яъни, улар овқатдан эмас, ис газидан заҳарланган.