Уч авлод учрашуви: Нуронийлар ҳаёти - ёшларга сабоқ, катта ибрат мактаби
Ургут тумани Тўрткўл маҳалласидаги 11- умумтаълим мактабида уч авлод учрашуви ўтказилди.
Тадбирда кекса авлод вакиллари, фахрий ўқитувчилар, ҳозирги вақтда мактабда фаолият юритаётган ўқитувчилар ҳамда мактаб битирувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Дастлаб мактабнинг собиқ ўқувчилари, нуроний ва зиёлилар ўз ҳаёт йўллари ва эришган муваффақиятлари ҳақида ёшларга сўзлаб берди. Сўнгра ушбу билим масканида шоир ва ёзувчи, ўткир публицист Исмат Кўчиев билан ижодий учрашув ташкил этилди.
Исмат Кўчиев ёшларга ҳаётда нимага эришиш керак бўлса, аввало мактабда аъло ўқиш кераклигини, доим китоб ўқиш, илмга интилиш зарурлигини таъкидлади. Шоир шеърларидан намуналар ўқиб берди. Янги китоблар тўпламини мактаб кутубхонасига ҳадя қилди.
Тадбир якунида уч авлод вакиллари дилдан суҳбат қуришди, ҳаёт, илм, изланиш натижалари, ватан туйғуси, замон ва макон ўзгаришлари ҳақида савол-жавоблар қилишди.