Уч чақалоқ соғлом вояга етмоқда
- 02.03.2019 23:06
- 165
- Самарқанд
Паст Дарғом тумани Мароқанд маҳалласида яшовчи Сайфиддин Ўроқов ва Зуҳра Отамуродова хонадонида ўтган йил 6 ноябрда уч эгизак фарзанд дунёга келгани ҳақида хабар берган эдик. Заҳро, Ҳусан ва Фотима бугун соғлом вояга етмоқда.
- Фарзанд инсон ҳаётининг мазмуни, меваси, — дейди З.Отамуродова. — Меҳриддин исмли ўғлимиздан кейин бирваракайига уч фарзанд ато қилди.
Эгизаклар - онанинг қўшалоқ бахти. Момоларимиз эса эгизак фарзанд туғилган, вояга етган юртда барака бўлади, дейишади. Шу маънода мароқандликларнинг-да қувончи чексиз. Чунки кейинги ўн йиллар давомида маҳаллада уч нафар чақалоқ дунёга келмаганди-да.
Илоҳим, юртимиздаги ҳар бир хонадонда шириндан шакар фарзандлар кулгиси янграсин!
Теглар:
чақалоқ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа