Украина авиакомпанияси 179 нафар фуқарони юртимизга етказди
- 13.06.2020 15:00
- 127
- Ўзбекистон
Бугун, 13 июнь куни соат 09:15да Тошкент ҳалқаро аэропортига Украина авиакомпаниясининг Boing-738 самолёти келиб қўнди.
Чартер рейс орқали 179 нафар юртимиз фуқаролари манзилга хавфсиз етказилди, деб хабар берди "Uzbekistan Airports" АЖ ахборот хизмати.
Махсус комиссия белгилаган тартиб-қоидалар асосида барча фуқаро карантин ҳудудига олиб кетилди.