Украина пойтахти Киевда намойишчилар Зеленскийнинг истеъфосини талаб қилмоқда

Видеоблогер Анатолий Шария партияси тарафдорлари 17 июнь куни Украина Президенти офиси ёнида Владимир Зеленский истеъфосини талаб қилиб намойиш ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости нашри мухбири хабар берди.

Намойишчилар Зеленский офиси ёнида тўпланишди. Улар қўлларида пайртия байроқлари, Украина байроғи ва Президент истеъфоси талаб этилган ёзувлар билан намойиш ўтказишди. Шунингдек, намойишчилар конституцион ҳуқуқларини, журналист ва жамоат фаоллари калтакланиши тўхтатилишини талаб қилишмоқда.

“Намойишимиз тинч ўтади. Бироқ охиригача ҳаракат қиламиз ва Зеленскийни олдимизга чақирамиз”, деди намойишчилардан бири.

Шу билан бирга, Президент офиси ёнидаги Банковкая кўчасида Анатолий Шария партиясига қарши томон, “демократична сокира” (“Демократик болта”) вакиллари йиғилишган. Улар руҳий касалхона шифокорлари либосларини кийиб олишган.

Полиция вазиятни назорат қилмоқда. Миллий гвардия намойиш ўтказилаётган ҳудудни ўраб олган. Киевнинг ҳукумат квартали ҳудуди полиция томонидан ёпилган.