Ургутда 102-сайлов участкаси мавжуд эмас. Аммо сайловчилар билдирган эътирозлар ўрганиб чиқилади
Шу йилнинг 23 декабрь куни ижтимоий тармоқларда “Сайловларда ҳаммаси кўзбўямачилик бўлди. Номзоднинг одамлари ҳар соатда келиб, сайлов қутисига пачка-пачкалаб овоз ташлади. Президентнинг гаплари бир тийинга олинмади (Самарқанд, Ургут туманидаги 102-сайлов участкаси)” мазмунида хабарлар тарқатилди.
Самарқанд вилоят сайлов комиссиясининг маълумот беришича, Ургут туманида 102-сайлов участкаси мавжуд эмас. Шундай бўлса-да, ушбу масала Ургут тумани мисолида яна бир бор ўрганиб чиқилади.
Ўрганиш натижаларига кўра, қонунбузилиш ҳолати аниқланса, белгиланган тартибда чора кўрилиши таъминланади.
Халқаро матбуот маркази вилоят бўлими.