Ургутда 2,2 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
- 26.01.2024 15:38
- 671
- Жиноят ва жазо

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда “З.B.” МЧЖ раҳбари Р.Э. аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида банк муассасасидан ажратилган 2,2 млрд. сўм имтиёзли кредит эвазига картошка маҳсулотини импорт қилмасдан ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳамда 497,9 миллион сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўриндиқда қолдирилган тиллалар
- Бугун, 18:15
- Мутолаа
Чақмоқнинг туҳфаси
- Бугун, 18:14
- Ўқинг, қизиқ!
Аёл муҳаббатдан иборат
- Бугун, 11:24
- Мутолаа