Ургутда ҳайдовчи велосипеддаги 5 ёшли болани уриб юборди
- 18.08.2020 19:05
- 225
- Спорт
2020 йил 17 август куни соат тахминан 16:00 ларда Ургут тумани Ипакли маҳалласининг ички йўлида, Ургут тумани Аълохотин маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғилган М.А. ўзининг Москвич-412 русумли автомашинасини Ипакли-Жозмон йўналиши бўйлаб бошқариб келиб, велосипедда йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган 2015 йилда туғилган З.Ш.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.
5 яшар болакай олган тан жароҳатлари оқибатида Ургут туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.