Ургутда волейболчи қизлар Ўзбекистон чемпионатида баҳс олиб боряпти

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги тиббиёт коллежида спортнинг волейбол тури бўйича 2005 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги қиз болалар ўртасида II Ўзбекистон чемпионати баҳсларига старт берилди.

Унда республикамизнинг барча вилоятларидан жами 200 нафарга яқин ёш спортчилар иштирок этмоқда.

Мусобақа беллашувлари 30 июнь кунига қадар давом этади.

Тадбирдан фотолавҳалар.

 

Аҳрор Шамсиев.

Жаббор Набиев (фото).