Усмон Дембеле — «Олтин тўп» соҳиби

Франция пойтахти Париж шаҳрида «Олтин тўп-2025» ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Асосий соврин — мавсумнинг энг яхши футболчисига аталган «Олтин тўп»ни «ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле қўлга киритди.

Франциялик 28 ёшли футболчи ўтган мавсумда парижликлар билан Чемпионлар Лигаси, Лига1, мамлакат кубоги ва суперкубогида зафар қучди.

Шунингдек, ЕЧЛ ва Лига1 да энг яхши ўйинчига айланди, Франция чемпионатида энг яхши тўпурар ҳам бўлди.

Дембеле соврин учун курашда Ламин Ямални ортда қолдирди.

Топ-10 қуйидагича:

1. Усмон Дембеле («ПСЖ»)
2. Ламин Ямал («Барселона»)
3. Витиня («ПСЖ»)
4. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпул»)
5. Рафиня («Барселона»)
6. Ашраф Ҳакими («ПСЖ»)
7. Килиан Мбаппе («Реал»)
8. Коул Палмер («Челси»)
9. Жанлуижи Доннарумма («ПСЖ»/ «Манчестер Сити»)
10. Нуну Мендеш («ПСЖ»)
Аёллар ўртасида эса «Олтин тўп» «Барселона» яримҳимоячиси Айтана Бонматига насиб этди. 27 ёшли испан қаторасига учинчи бор тенгсиз футболчига айланди.

Тадбирда мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси, энг яхши мураббийи, энг яхши дарвозабони, энг яхши ҳужумчиси ва энг яхши клуби ҳам аниқланди.

Энг яхши аёл футболчи — Айтана Бонмати («Барселона»);

Энг яхши дарвозабон — Жанлуижи Доннарумма («ПСЖ»/ «Манчестер Сити»);

Энг яхши аёл дарвозабон — Ҳанна Ҳемптон («Челси»/Англия);

Энг яхши мураббий — Луис Энрике («ПСЖ»);

Аёллар футболида энг яхши мураббий — Сарина Вигман (Англия терма жамоаси);

Энг яхши жамоа — «ПСЖ» (Франция);

Энг яхши аёллар жамоаси — «Арсенал» (Англия);

Энг яхши ёш футболчи — Ламин Ямал («Барселона»/Испания);

Аёллар футболида энг яхши ёш футболчи — Вики Лопес («Барселона»/Испания);

Энг яхши тўпурар — Виктор Гёкереш («Спортинг»/«Арсенал»);

Аёллар футболида энг яхши тўпурар — Эва Паёр («Барселона»).