Уй-жой сотиб олиш учун субсидия даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оилаларга берилади
- 16.11.2023 16:30
- 1237
- Ўзбекистон
Қонунчиликка кўра, уй-жой сотиб олиш учун субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилиши белгиланган.
Даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила деб ўртача ойлик даромадлар миқдори қуйидагича бўлган оилалар эътироф этилади:
➖Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 млн 646 минг сўмдан 7 млн 840 минг сўмгача);
➖Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2 млн 646 минг сўмдан 9 млн 16 минг сўмгача).
Теглар:
субсидия