Уйқусиз 264 соат

Уйқу инсон ҳаётининг учдан бир қисмини эгаллайди ва тананинг соғлом ишлаши учун зарурдир. 1963 йилда 17 ёшли коллеж ўқувчилари Брюс МакАллистер ва Рэнди Гарднер инсон миясидаги яширин имкониятларни кашф қилиш мақсадида ўз устида тажрибалар ўтказиб, одам узоқ вақт уйқусиз қолганда ўзини қандай ҳис қилишини текшириб қўришга қарор қилишди.

Ёш йигитлар ўзларининг лойиҳаси Америка газеталари саҳифаларини эгаллаб, жаҳон рекордини ўрнатиш билан тугашини хаёлига ҳам келтирмаган эди.

Видео: История о мужчине, который не спал 264 часа, — что с ним случилось

Бундан сал аввал Гонолулуда яшовчи одам 260 соат ухламасдан рекорд ўрнатган эди. Дастлаб талабалар ушбу кўрсаткични яхшилаб, янги рекорд ўрнатишга қарор қилишди ва тадқиқотга янада илмий урғу бериш мақсадида уйқусизлик баскетбол ўйини самарадорлигига қандай таъсир қилишини текширишга келишиб олишди. Ташланган қуръа Рендининг “тажриба остида” бўлишини ҳал қилди. Брюс эса тажрибанинг бориши ва аниқлигини назорат қилиб туриши керак эди. Дастлаб МакАлистернинг ўзи ҳам ҳам ухламасдан ҳамма нарсани қайд этиб борди, лекин учинчи куни у уйқусиз тўлиқ ишлай олмади ва дўстлар тадқиқотга учинчи шахсни жалб қилиш тўғрисидаги тўхтамга қилишди. Стенфорд университетида уйқу муаммоларини ўрганиб келаётган Уильям Демент улар билаш “ишлашга” рози бўлди. Шу пайтгача ҳеч ким узоқ вақт уйқусиз юрган одамнинг юриш туриши, жисмоний ва физиологик жиҳатдан танасида қанақа ўзгаришлар содир бўлишини билмаган эди, шунинг учун олим бундай тажрибадан хурсанд  эди.

Видео: История о мужчине, который не спал 264 часа, — что с ним случилось

Бир неча кун ухламаган Ренди ҳолатини баҳолаш учун доимий равишда унинг товушлар ва ҳидларни фарқлаш қобилияти синовдан ўтказилди. Аввалига ҳамма нарса одатдагидек эди, бироқ маълум бир вақт ўтиб унинг жавобларига чалкашликлар кузатила бошланди у ҳидларга ўта сезувчан бўлиб қолди. Йигитнинг ухлаб қолишига йўл қўймаслик учун уни доимо баскетбол ёки боулинг ўйнаш билан чалғитиш керак эди. Шу ерда унинг ўйиндаги маҳорати ҳақиқатан ҳам яхшиланганини таъкидлаш жоиз. Эксперимент давом этар экан, у оммавий ахборот воситаларининг эътиборини жалб қила бошлади.  Маълум бир пайт тадқиқот президент Кеннедининг ўлими ва ўша пайтдаги машҳур “The Beatles” гуруҳининг концертлари қатори газеталарнинг биринчи саҳифасидан жой олди.

Охирги куни Гарднер ундан 100 сонидан кетма-кет 7 сонини айириб бориш сўралганида, у 65-сонияда тўхтаб қолди. Нима учун санашдан тўхтаганлиги ҳақидаги саволга у ҳозир нима қилаётганини унутиб қўйганини айтди.

Видео: История о мужчине, который не спал 264 часа, — что с ним случилось

Рендининг ухламаганига 264 соат бўлганида рекорд янгиланди ва тажриба расман ёпилди. Йигитнинг мия ишини ўрганиш учун у ҳарбий илмий госпиталга олиб кетилди. Тадқиқотлар Рендининг мияси ўзига тушган оғирликни доимий равишда мия ҳудудлари ўртасида тақсимлаб турганини ва йигит вақти-вақти билан уйқуга шўнғиб, маълум бир вақт уйғоқ бўлганини кўрсатди. Синовлар тугагандан сўнг Ренди узлуксиз 14 соат ухлади ва агар ҳожатхонага бориш каби табиий эҳтиёж бўлмаганида, у узоқроқ ухлаган бўларди.

Ўша куни Гарднер матбуот анжуманида иштирок этди, у аниқ ва иккиланмасдан гапирди:

Мен агар инсон ухламаса, ҳеч қандай ёмон нарса бўлмаслигини исботламоқчи эдим. Бу рекордни янгилашим мумкинлигига амин эдим ва бу унчалик ёқимсиз эмас, деб ўйлайман. Бу – руҳнинг тана устидаги ғалабаси”, деди у.

Аввалига 11 кунини уйқусиз ўтказгани йигитнинг соғлиғига таъсир қилмаган бўлса, кейинроқ маълум бўлишича, Ренди уйқусизликдан азият чека бошлаган ва бир неча йил давомида бу касалликни енга олмаган.

Кўпчилик ушбу рекордни такрорлашга ҳаракат қилган, аммо “Гиннеснинг рекордлар китоби” соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, фикридан қайтган.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.