"UzAuto Motors" "шапка тизими"га оид хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда "UzAuto Motorsда" яна автомобилларни сотиб олиш учун "турнақатор навбатлар" юзага келгани ва бунинг оқибатида "шапка тизими" қайтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Компания ушбу хабарга аниқлик киритди.

"Юзага келган ҳолатдан фойдаланиб, баъзи бир виждонсиз бўлган субъектлар томонидан спекулятив вазиятлар ва ноқонуний ҳаракатлар (жумладан, «шапка» сўраш – таҳр.) содир этилаётганини ҳамда бунга қарши «Ўзавтосаноат» АЖ фаол кураш олиб бормоқда.

Агар сиз автомобиль харид қилиш вақтида маълум бир автомобиль моделини сотиб олиш бўйича шартномалар йўқлиги билан боғлиқ бўлган қонунбузарлик ёки бошқа турдаги коррупция ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан "UzAuto Motors" АЖнинг мижозлар билан ишлаш маркази 78 141 77-77 ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 1007 қисқа рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Шахсий маълумотларингизнинг махфий қолиши кафолатланади!», дейилган хабарда.