Uzbekistan Airways эртага амалга ошириладиган чартер рейслар ҳақида маълумот берди
Эртага, 24 май куни соат 11:00 да “Тошкент — Шаржа — Тошкент” йўналишида чартер рейслари амалга оширилади.
Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.
Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек, бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун 23 май куни “Тошкент — Новосибирск — Тошкент” чартер рейслари амалга оширилади. Новосибирск шаҳридан учиб келадиган чартер рейс авиайўловчилари рўйхати тақдим этилмоқда.