Ватан ҳимоячилари доим эъзозда

Каттақўрғон шаҳар драма театрида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан юртимиз сарҳадларини кўз-қорачиғидек ҳимоя қилаётган, туну-кун эл хизматида бўлган ҳарбийлар учун байрам тадбири бўлиб ўтди.

Шаҳар ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда вилоят маданият бошқармаси тизимида фаолият юритаётган хонанда ва созандалар, санъатсевар болажонлар ўзларининг куй-қўшиқлари билан мард ўғлонларни табриклади. Улар қалбига байрам шукуҳини олиб кирди.

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳар жиҳатдан барчага ўрнак бўлган бир гуруҳ ҳарбийлар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди ҳамда хизмат давомида ҳалок бўлган ҳарбийлар оила аъзоларига совғалар улашилди.

Рустам ҲАЙИТОВ.