Вилоят ИИБ: Иштихонда тақиқ ўрнатилгани ҳақидаги хабар ёлғон ва асоссиз
- 13.04.2020 13:47
- 606
- Долзарб
Жорий йилнинг 13 апрель куни телеграм ижтимоий тармоғининг "ИШТИХОН ОВОЗИ" каналида “Иштихонга кириш ва чиқиш тақиқланди” номли пост жойланган эди.
Канал масъуллари мазкур хабарни туман ИИБ ЙҲХБ жамоатчилик билан ишлаш бўлими берганлигини маълум қилишган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати вилоят ички ишлар органлари тизимида бу каби бўлим йўқлигини ҳамда мазкур маълумот ҳеч қандай манбага асосланмаганлиги сабабли ушбу хабарни ёлғон ва асоссиз эканлигини маълум қилади.
ИИБ номидан хабар чиқариш ҳуқуқига эга бўлмай туриб, ёлғон хабар жойлаганлиги учун ушбу канал масъулларига нисбатан текширув ишлари ўтказилади.
Вилоят ҳудудидаги бирор бир туман ёхуд шаҳар ҳудудига кириш ёки чиқиш таъқиқланса, расмий хабар вилоят ёки ўша ҳудуддаги ҳокимликнинг ахборот хизмати ёки вилоят ИИБ томонидан эълон қилинишини маълум қиламиз.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 56 дақиқа аввал
- Долзарб